Таъкидланганидек, Президентимиз томонидан жорий йилнинг 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида камбағалликни камайтириш борасида бир қатор вазифалар белгилаянган эди. Яъни Ўтган давр мобайнида иқтисодиёт тармоқларини, шу жумладан тадбиркорлик субъектларини узлуксиз ишлашини таъминлаш, фаолиятини вақтинча тўхтатган корхоналар тўлиқ тиклаш, бюджетга тушумлар миқдорини кўпайтириш ва бу орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш бўйича сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда туманда қатор ишлар амалга оширилди.
Пандемия бошланишида Наманган туманида 460 та саноат корхоналарининг 90 таси фаолиятини вақтинча тўхтатди, шунингдек 18 таси эса 25 фоизда, 20 таси 50 фоиз қувватда ишлади. Карантин юмшатилиши билан фаолияти кескин пасайган ва кам қувватда фаолият олиб бораётган корхоналар бирма-бир ўрганилиб, уларнинг фаолиятини тиклаш орқали ўтган йилга нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмини камайтирмаслик чоралари кўрилди.
Лекин, 331 та хизмат кўрсатиш йўналишидаги корхоналар фаолиятини тўхтатилиши оқибатида, 827 нафар фуқаролар вақтинча ишсиз қолди. Ҳозирда мазкур корхоналар фаолияти босқичма-босқич тикланмоқда.
Жорий йил 10 ой якунига кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми 739,9 миллиард сўмни ташкил қилди. Чакана савдо айланмаси 306,5 миллиардга етди. Бироқ ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш хажми 549,4 миллиард сўмни ташкил этиб, белгиланган режа бажарилмади.
Наманган туманида 2020 йилнинг 1 декабр ҳолатига 3 минг 721 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Тадбиркорларик субъектларига тез ва сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида туманда Давлат хизматлари марказининг янги биносида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун барча қулайликлар яратилди.
Ўтган 11 ой мобайнида туманда аҳоли бандлигига кўмаклашиш, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Бугунги кунда туманда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 100,8 минг кишини ташкил этиб, шундан 79,4 фоизи ёки 80,2 минг киши иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади. Туманда 9,1 мингга яқин фуқаро иш ўринларига муҳтож, ишсизлик даражаси аёллар ўртасида 11 фоизни ва ёшлар ўртасида 13 фоизни ташкил қилмоқда.
Жорий йилда бандлик бўлими томонидан 2 минг 901 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш жойларига ишга жойлаштирилди. 200 нафар фуқаролар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилди. 256 нафар ишсизларга ишсизлик нафақаси тайинланиб, ижтимоий муҳофазага олинди, 535 нафар фуқароларга меҳнат бандлик масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат хизматлари кўрсатилди.
Туман ҳудудида камбағал, эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити ўрганилиб, 2 минг 228 та оила “Темир дафтар”га киритилди. Бугунги кунгача, “Темир дафтар”даги 3 минг 41 нафар ишга муҳтож фуқароларнинг 2 минг 742 нафари турли соҳаларга ишга жойлаштирилди. 324 нафарига 4,8 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар, 65 нафар фуқарога субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилди.
Буларнинг натижасида бугунгача 1 минг 911 та оила турмуш шароити яхшиланганлиги инобатга олиниб, ўз мурожаатларига мувофиқ, сессия қарорлари асосида “Темир дафтар” дан чиқарилган бўлса, 488 та оила янгидан “Темир дафтар” га киритилди.
“Темир дафтарга” киритилган оилаларни камбағаликдан чиқариш мақсадида “Шўрқишлоқ” МФЙда 450 миллион сўмлик лойиҳа амалга оширилди. "Шифобахш бедана тухумлари" оилавий корхонаси томонидан беданачилик кластери ташкил этилди.
Тана ҳарорати 40-41 даражада бўлганлиги учун қиш ойларида хам иссиқлик талаб этмайди. Ташкил этилган кластер томонидан “Темир дафтарга”га киритилган 50 та хонадонларга 300 донадан 500 донагача бедана тарқатилди. Тадбиркор томонидан бедана учун барча харажатларни (панжара, омухта ем) билан таъминлаб ўзи назорати остида парвариш қилмоқда.
Жорий йилда тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш хамда иш ўринларини ташқил қилиш мақсадида кичик саноат зоналари ташкил этиш белгиланган эди. Шу йилда тумандаги “Катта Тошбулоқ”, “Кичик Қурама”, ва “Қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида кичик саноат зоналари ташкил этилди. Тошболоқ кичик саноат зонасига 27 та тадбиркорнинг 24 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Сессия доирасида оммавий ахборот воситалари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида, Наманган туман ҳокими журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.