Жумладан, Наманган шаҳрида 4-5 юлдузли меҳмонхоналар, замонавий савдо марказлари (shopping mall), турар-жой комплекслари, ресторан, мактаб, боғча, поликлиника ва замонавий ғишт заводи ҳамда Чуст туманида 2 000 гектар ер майдонида «Гилос плантация, уни қадоқлаш ва логистика хизмати»ни ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифлари берилди.

Шунингдек, истиқболда Наманганда хорижий капитал иштирокидаги банк ташкил этиш ва чарм-пойабзал ишлаб чиқариш бўйича қўшимча лойиҳа амалга оширилиши кутиляпти, - деди асосий улушдор инвестор Chen Xingfu.

Мулоқот давомида мазкур лойиҳани амалга оширишни янада жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги, хусусан, гилос етиштириш борасидаги янги лойиҳаларда биргаликда иш олиб борилиши, Хитойнинг Шандун провинцияси билан Наманган вилояти ўртасида биродар вилоятлар муносабатларини ўрнатиш бўйича музокаралар ўтказилди, деб хабар беради Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.