Мулоқот давомида мазкур компаниялар томонидан вилоятга инвестициялар киритиш имкониятлари муҳокама қилинди. Хусусан, қуёш электр станцияси қуриш, табиий тош қазиб олиш, термик иссиқхона барпо этиш лойиҳалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, вилоятда йўл ҳаракати назорати тизими фаолиятини мақбуллаштириш, “Хавфсиз шаҳар” концепцияси доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Вилоят раҳбари учрашувда иштирок этаётган мутасаддиларга мазкур лойиҳаларни туркиялик инвесторлар билан биргаликда жойида кўриб чиқиш ва икки томон учун самарали ечимларни топиш юзасидан кўрсатмалар берди.