Ҳокимлар Президент танқид қилган мазкур маҳалла ҳудудида олиб борилаётган амалий ишлар билан яқиндан танишишди.
Маълумот ўрнида, «Янги замин» кўчасига ҳозирги кунда сув қувурлари тўлиқ тортилиб, йўлларни асфальтлашга тайёргарлик кўрилмоқда.

- Биз одамларни рози қилишимиз шарт, улар қачон рози бўлади, қачонки хонадони тинч бўлса, хонадони қачон тинч бўлади, қачонки барча қулайликларга эга бўлса, иш жойи бўлса, ана шунда одамлар биздан рози бўлади, - деди Шавкатжон Абдураззоқов.
Ҳудудни кузатиш давомида вилоят ва шаҳарнинг 1-сектор раҳбарлари умумхалқ ҳашарига ўз ҳиссаларини қўшиш учун манзарали кўчатлар ўтқазишди.
Умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқликда давом этмоқда, дея маълумот бермоқда Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.