Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса 2026 йил 19 июль куни соат тахминан 21:20 да Уйчи тумани “Беруний” МФЙ, Абу Райҳон Беруний кўчасида жойлашган АГТКШда содир бўлган. Аниқланишича, пропан газида ишлашга мослаштирилган газ ускунасига метан гази қуйилиши оқибатида газ баллони портлаган. Ҳодиса натижасида автомобил техник шикастланган, фуқароларнинг тан жароҳати олиши ҳолати қайд этилмаган.
Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 июндаги 315-сон қарори билан тасдиқланган талабларига мувофиқ, автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида транспорт воситасининг газ баллон ускунаси турига мос бўлган ёқилғи қуйилиши, газ қуйишдан аввал ускунанинг техник ҳолати ва фойдаланишга яроқлилиги текширилиши ҳамда хавфсизлик талабларига қатъий риоя этилиши шарт.