Жумладан, маданий мерос ёдгорлиги ҳисобланган Янгиқўрғон тумани Гаистон маҳалласида жойлашган “Гаистонтепа” археология ёдгорлигига оид ҳужжатлар туман кадастр ва қурилиш бўлими бошлиқлари томонидан қонунчилик талабларига зид равишда ер участкаларини бериш масаласини кўриб чиқувчи комиссияга тақдим этилган ва ушбу ҳудуд ноқонуний равишда фуқароларга дала ҳовли қуриш учун ажратилган.

Оқибатда, “Гаистонтепа” археология ёдгорлиги 2020-2021 йиллар давомида фуқаро З.М. томонидан бузиб ташланиб, ўрнига уй-жой қурилган. Натижада тарихий объектга 80 млрд. сўм жиддий зарар етказилган.

Текшириш натижасига кўра, жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради madaniymeros.uz.