Вазир маслаҳатчиси Р.Кушербаевнинг маълум қилишича, мораторий талабларидан келиб чиқиб, Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бошқармаси томонидан рухсатномага рад жавоби берилган.
Намангандаги ушбу лойиҳа доирасидаги дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, назоратга олинган.
Таъкидлаш жоизки, вазирлик келгусида ҳам ушбу лойиҳа бўйича дарахтларнинг йўқотилишига олиб келадиган ҳар қандай мурожаат ва топшириқларга рад жавоби беради.