Танловда «Энг яхши мақола» ҳамда «Энг яхши видеоролик» номинациялари бўйича Наманган вилоятидан қарийб 1000 нафар номзод қатнашди. Уларнинг ишлари вилоят танлов комиссияси томонидан адолатли кўриб чиқилди ҳамда энг юқори натижалар бўйича 30 нафар иштирокчи саралаб олинди.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати берган маълумотга кўра, танлов низомига мувофиқ, ғолиблар Халқ таълими вазирлигининг «Халқ таълими аълочиси» ёки «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишонлари билан тақдирланадилар. Кўкрак нишонлари 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказиладиган вилоят байрам тадбирида тантанали тарзда ўз эгаларига топширилади.
Орифжон ЖЎРАЕВ,
«Янги Ўзбекистон» мухбири.