Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тамал тоши қўйилиши жараёнида сўзга чиққанлар ушбу лойиҳа “China Town Namangan” лойиҳаси Наманган вилояти ва бутун Фарғона водийси иқтисодий ривожига катта ҳисса қўшишини маълум қилди.
Лойиҳа доирасида замонавий турар-жойлар, бизнес марказлар, беш юлдузли меҳмонхоналар, савдо ва дам олиш масканлари барпо этилиши кўзда тутилган бўлиб, у янгидан-янги иш ўринлари яратиш ва хорижий инвестицияларни жалб этишда муҳим омил бўлади.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов тамал тоши – бу фақат янги шаҳарсозлик мажмуасининг пойдевори эмас, балки Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик, ишонч ва ҳамкорликнинг навбатдаги мустаҳкам қадами эканини таъкидлади.
Маросим давомида рамзий лента кесилиб, қурилишга тамал тоши қўйилди. Меҳмонлар “Namangan China Town” шаҳарчаси лойиҳаси билан яқиндан танишдилар.
Тадбир сўнггида вилоят раҳбари лойиҳани амалга ошираётган тадбиркорлар, муҳандислар ва қурувчиларга муваффақиятлар тилади.