Ҳар йили анъанавий тарзда нишонланадиган ушбу тантана «Куз оқшоми» деган маънони англатади. У одатда ой тақвими бўйича саккизинчи ойнинг 15 кунидан бошлаб уч кун давомида нишонланади. Бу сана кузги йиғим-терим пайтига тўғри келади. Шу кунлари дастурхон атрофига узоқ-яқиндаги қариндошлар, оила аъзолари, таниш-билишлар тўпланади. Қўшиқлар, рақслар ижро этилади.

Наманганда ўтказилган бу йилги байрам «Korea Best Academy» корейс профессионал ривожланиш ўқув маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. Байрам тантанасида корейс миллий либослари намойиши, ёш таэквондочиларнинг кўргазмали чиқишлари, корейс миллий таомлари кўргазмаси иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди, деб хабар беради «Дунё» АА.