16-17 сентябрь кунлари бир гуруҳ Эрон Республикасининг киноижодкорлари Наманган шаҳрига ташриф буюриб, Наманган вилоят мусиқали драма театрида вилоят масъуллари томонидан тантанали кутиб олинди.
Дастлаб меҳмонлар учун вилоят театрида ҳунармандларимиз томонидан ташкил этилган кўргазмалар, вилоятнинг энг моҳир усталари ишланмалари ҳамда мақом, фольклор жамоалар, “Ёш ижрочилар” ва “Созлар навоси” гуруҳларининг куй қўшиқлари ташкил этилди.
Шундан сўнг “Эрон кино кунлари”ни очилиш маросими ташкил этилди.