Мода ҳафталиги дизайнерларнинг янги тўпламлари намойиши билан бошланди.

Ҳафталик давомида тикувчилик корхоналари, дизайн студиялари раҳбарлари, шунингдек, экспортга йўналтирилган ва товарларни реклама қилишда замонавий технологиялардан фойдаланишга тайёр бўлган маркетологлар, топ-менежерлар, реклама агентликлари вакиллари учун амалий семинарлар ўтказилади.

25 май куни мода ҳафталиги доирасида Фарғона водийси ёш дизайнерлари танловининг финали ва 26 май куни профессионал  дизайнерлар коллексияларининг намойиши бўлиб ўтади. Ҳар икки намойиш гуллар фестивали бўлиб ўтадиган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги боғда жойлашган хиёбонда ўтказилади.

Мода ҳафталиги 26 майгача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Наманган шаҳрида 61-халқаро гуллар фестивали бошланди.