Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 11 май куни 21:12 да вилоят ФВБга Янги Наманган тумани «1-Ахсикент» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Катта Наманган» каналига «Gentra» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида тушиб кетганлиги ҳақида хабар қилинган.

Ҳодиса кеча Янги Наманган туманида юз берган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқоитиши оқибатида машина каналга тушиб кетган.

Вилоят ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, ҳайдовчи ва автомобилни каналдан чиқариб олишган.

Ҳайдовчи ўз хавфсизлиги учун сувдаги автомашинаси устига чиқиб олган.