Халқимизнинг эзгу ниятларини ўзида мужассам этган, эркинлик, миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳамкорлик, бағрикенглик каби умуминсоний қадриятларга асосланган Бош Қомусимиз қабул қилинган кун вилоятимизда ҳам кенг нишонланмоқда.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Наманган вилоят кенгаши, вилоят ички ишлар бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан аҳолига муҳим сана шукуҳини улашиш мақсадида байрамона тарғибот акциясини уюштирди.

Наманган шаҳрининг Ислом Каримов ҳамда Тўрақўрғон туманининг Исвахон кўчаларида ўтказилган акция доирасида ватандошларимизни, ҳайдовчию йўловчиларни байрам билан қутлаб, конституция китоби ва партиянинг эсдаликлари ҳадя этилди.