Ушбу спорт мажмуасида ўтказиладиган Республика мусобақасида иштирок этиш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 150 нафарга яқин спортчилар  ташриф буюрганлар.

Вилоят раҳбари ўзи ҳам картинг миниб,  ёшларга мотивация берди.

«Спортни оммалаштиришда ёшларга ўзимиз намуна бўлишимиз керак»,  деди Наманган вилоят ҳокими.

Наманган вилоятида туризмни ривожлантириш Концепцияси доирасида ўндан ортиқ халқаро спорт мусобақаларини айнан Наманганда ўтказиш борасида хорижий давлатлар билан музокаралар бошланди.