Дастлаб бошқарма бошлиғи Бекзод Мирзааҳмедов журналист ва блогерларга ахборот берди. Жумладан, ўтган йил давомида чора-тадбирлар натижасида жами 3 трлн. сўмлик 293 мингга яқин ижро таъминланди. Шунингдек, 1,3 трлн. сўм – давлат фойдаси учун 517 млрд. сўмга, яъни 2021 йилга нисбатан умумий ундирув 456 млрд. сўмга, давлатга ундирув 126 млрд. сўмга ошди. Солиқ ундирувларига доир 1 трлн. 54 млрд. сўмлик ҳужжатлар ижроси тўлиқ бажарилди.

Янги ташкил этилган туманлараро бўлим тарафидан 44 минг 456 та (15 млрд. сўм) ҳужжат ёпилди. Бўлимнинг бир нафар давлат ижрочиси бир ойда ўртача 577 та, бир кунда 30 та ҳужжат тамомланишига эришмоқда.

Банк ундирувларига тегишли ҳужжатларнинг 1 трлн. 239 млрд. сўмлиги тугатилиб, 439 млрд. сўми банклар фойдасига ундирилди. 241 млрд. сўмлик 290 та гаровдаги мулк савдога чиқарилди. Ижтимоий аҳамиятга эга ижро ҳужжатлари саналган махсус дафтарлар билан боғлиқ жамғармаларга 48,6 млрд. сўм ёки якунланган йилнинг мос даврига солиштирганда 20,4 млрд. сўм (72 фоиз) кўп маблағ йўналтирилди.

Қарздорлардан жами 104 млрд. сўмдан зиёд, хусусан, банк карталари орқали 99 млрд. сўм алимент пуллари расмийлаштирилди. “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси тузилиб, унга Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон бўйича 50 млрд. сўм ажратилди.

Мазкур жамғармадан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлагани сабабли жиноий жавобгарликка тортилган қарздорларнинг 8 нафар ундирувчисига 209 млн. сўм миқдоридаги пул тўлаб берилди. Кенг қамровли тушунтиришлар самарасида 5 минг 164 та оила яраштирилди, ишсиз алимент тўловчиларнинг 2 минг 349 нафари ишга жойлаштирилди.

Меҳнат қонунчилигига риоя қилинмаган ҳолда бўшатилган 37 нафар шахс ишга тикланди, қолиб кетган 10 млрд. сўмлик иш ҳақи тўланди. Алимент қарздорларидан 851 нафарига маъмурий, 63 нафарига жиноят ишлари қўзғатилди.

Соҳага ахборот-коммуникация технологиялари жадал жорий этилиб, “SМS-хабарнома” автомат тизими ёрдамида қарздорларга ҳар бир ижро ҳаракатлари, республикадан четга чиқишга қўйилган тақиқлар юзасидан салкам 2 миллионта электрон хат юборилди. Аҳолига қулайлик яратиш ниятида очилган Тeлеграм ботга жўнатилган 457 та алиментга оид мурожаат тезкорлик билан ҳал қилинди. Ҳафтанинг ҳар шанба куни ҳудудлардаги маҳаллаларда сайёр қабуллар уюштирилиб, келиб тушган мурожаатлар ижроси бошқарманинг қатъий назоратида туради.

Эркин мулоқот мобайнида оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрлар вакиллари, ижтимоий тармоқлар фаолларининг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

Соҳибжон РАПИҚОВ,

МИБ Наманган вилоят бошқармаси масъул ходими