Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида Наманган туманида фуқаро Қ.Ф. Сирдарё ўзанидан ўзбошимчалик билан ноқонуний қум-шағал қазиб, юк ташувчи машиналарга юклаб бераётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси прим 1-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари — 11 миллион 250 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Маълумот учун, республикамиз бўйлаб ноқонуний қум-шағал қазиб олишга қарши рейд тадбирлари доимий тарзда давом эттирилмоқда. Бу каби ҳуқуқбузарликлар қатъий қонуний жавобгарликка сабаб бўлади.