Унга яшаш ҳаёти давомида донор сифатида қон топширмаслиги, донор сифатида қон ва бошқа тўқималарни бошқа шахсларга бермаслиги, турмуш ўртоғидан бошқа аёллар билан жинсий алоқада бўлмаслиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.

Ушбу талабларга риоя қилмаган ҳолда жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган 

Лекин жорий йил октябрь ойи бошидан 3 ноябрь кунигача Учқўрғон туманида яшовчи 2002 йилда туғилган аёл билан Наманган шаҳрида яшаб, у билан жинсий алоқада бўлиб келган. Унга ОИВ касаллиги (ОИТС)ни юқтириш хавфи остида қолдирган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 16 ноябрь куни Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати