Наманган шаҳар, Давлатобод туманида яшовчи фуқаро Наманган вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилди.
Таъкидланишича, унинг Давлатобод тумани, «Юксалиш» МФЙ ҳудудида умумий майдони 50 сотихдан иборат бўлган экин ер майдони мавжуд бўлиб, ушбу ер майдонининг 30 сотих қисмида «иссиқхона» ташкил этиб, фойдаланиб келган.
2023 йилнинг февраль ойи бошларида ер майдонининг қолган 20 сотих қисмида хам иссиқхона ташкил этиш мақсадида қурилиш ишларини бошламоқчи бўлган вақтида «иссиқхона»сига ўзини «Узтрансгаз» АЖ Фарғона магистраль бошқармаси Наманган бўлими назоратчиси деб таништирган шахс келади.
Назоратчи фуқарога мазкур ҳудуд ер остидан катта босимли газ линияси ўтганини, қурилиш ишларини олиб бориш учун ўзи фаолият юритиб келаётган идоранинг рухсатномасини олиш кераклигини айтиб, эвазига 700 АҚШ доллари миқдорида пул сўрайди.
Аризага асосан, ИИБ ТҚХ ЖҚБ К ва ИЖҚКБ ва ДХХ Наманган вилояти Бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбир давомида аризада номи келтирилган фуқаро мурожаатчидан 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.