Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, шу йилнинг 11 февраль куни соат 06:40 ларда номаълум шахс ўзининг бошқарувида бўлган қора рангли “Gentra” русумли автомашинасида Наманган шаҳар А.Темур кўчасида ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда Наманган шаҳрида яшовчи, 1958 йилда туғилган фуқарони уриб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган.
Натижада, пиёда олган тан жароҳати сабабли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 117-моддаси 2-қисми ва 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумотларга кўра, ушбу ҳолатни содир этган шахс Наманган шаҳри ҳудудида яшовчи 1997 йилда туғилган фуқаро экани аниқланган. Ҳолат юзасидан қонуний чора кўришлик учун ҳайдовчи ва транспорт воситаси тергов бўлимига топширилган.