Бугунги кунда Наманган вилоятидаги мавжуд маҳаллаларда 784 та ҳоким ёрдамчиси фаолият юритмоқда.

Улар томонидан вилоятдаги 522 мингдан зиёд хонадон тўлиқ хатловдан ўтказилди. 2022 йилнинг 5 ойида ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан вилоятда 140 минг 300 та иш ўрни яратилди.

Наманган вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шокиржон Юсуповга кўра, 7,3 минг фуқарога 150,3 миллиард сўм кредит, 1790 кишига 2,3 миллиард сўм субсидия ажратилди. Ҳудудларда олиб борилган амалий ишлар натижасида 4,6 минг та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Инвестиция дастурига киритилмаган 1,7 минг та "Маҳаллабай" лойиҳа шакллантирилди.

Айни пайтда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Наманганда Маҳаллабай ишлаш ва ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишларни таништиришга бағишланган пресс-тур ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.