Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган вилояти Чуст туманидаги якка тартибдаги тадбиркор С.Ш. ва туман электр таъминоти инспектори Ю.М. билан тил бириктириб, ўзига қарашли экин ер майдонига ўрнатилган сув насосини электр тармоғига ҳисоблагичсиз, шартнома тузмасдан, тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан улаб, 116,9 млн. сўмлик 43,2 минг кВт. соат электр энергиясини талон-торож қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан С.Ш.га Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “д” банди ҳамда электр таъминоти инспектори Ю.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган.