Барча шифохона, оилавий поликлиника, шифокорлик пунктлари ҳудудларида гуллар,мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун яна бир хайрли ишга қўл урилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан “Пахталикўл” сиҳатгоҳи дарахтзорлари ичида “Тиббиётчилар боғи”ни яратишга киришилди. Шу боис эрталабданоқ вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларининг ходимлари ўз ҳисобларидан олинган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари билан сиҳатгоҳга етиб келдилар.

Ҳудудда 34 гектар экин майдони бор. Унинг аксарияти боғзорлар ташкил этади. Энди тиббиёт масканимиз атрофи боғу бўстонга айланадиган бўлди.Яна беш гектар ерда ҳашар усулида боғ ташкил этилмоқда.