Маълум бўлишича, «Ман» русумли юк автомашинасини бошқараётган ҳайдовчи чорраҳадан ўтаётган «Нексия» русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.

Тўқнашув натижасида ёнғин содир бўлиб, «Нексия» русумли автомобилда бўлган беш нафар йўловчи ва 42 ёшли ҳайдовчи ҳодиса жойида ёниб кетиб вафот этган. Қурбонлар орасида бир оиланинг тўрт аъзоси ҳамда 7, 10 ва 13 ёшли ёш болалар ҳам бўлган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.