Хусусан, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи "Малакали автотранс сервис" МЧЖ” корхонаси томонидан 12 та замонавий ANKAI русумли автобуслар олиб келди. Мазкур автобуслар шаҳар ичи йўналишларига “Брутто-шартнома” асосида жойлаштирилади.
Замонавий ҳаракат таркиблари Наманган шаҳрида жамоат транспорти хизматлари сифатини ошириш, йўловчилар учун қулай ва хавфсиз қатновни таъминлаш ҳамда транспорт тизими самарадорлигини янада юксалтиришга хизмат қилади.
2024–2025-йиллар мобайнида йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида вилоятга жами 96 та, жумладан, “Ekspress Dolina” МЧЖ томонидан 36 та “Yutong” ҳамда “Turon-95 MBI” МЧЖ томонидан 60 та “Zhongtong” русумли автобуслар олиб келинган. Айни пайтда ушбу транспорт воситалари вилоят марказида 9 та йўналишда брутто шартномаси асосида ҳаракатланмоқда.