Тадбирда IT Park вилоят филиали директори М.Убайдуллаев, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси И.Қўчқарова, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси М.Абдуллаханова шунингдек, бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Мазкур лойиҳада иштирок этган хотин-қизлар ахборот-технологиялари соҳасида ўз фаолиятини бошлашлари ҳамда бандлиги таъминланишига замин яратиб берилганлиги учун ташкилотчиларга миннатдорчиликларини билдирди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.