Муҳаммадали Қамбаров 45 ёшда. Газета муҳаррирлиги билан бир пайтда Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари ҳамдир. Турмуш ўртоғи Наргизахон ўқитувчи, тумандаги мактаблардан бирида математикадан дарс беради. Ўзлари икки нафар қиз — 19 яшар Дурдона ва 15 ёшни қаршилаган Дилшодани тарбиялашмоқда.

Бундан икки йил аввал журналистнинг хонадонида мусибат юз берганди. Оиланинг ёлғиз ўғли оғир хасталикка чалинди. Уни шифокорларга қаратиш ва даволашга бўлган уринишлар, афсуски, наф бермади. Бекзод 9 ёшида оламдан ўтди.

«Шу ўтган вақт давомида фақат иш билан овундим. Уйимиз гўё ҳувуллаб қолгандек эди. Фарзанд доғи одамни чўктириб қўяр экан. Шу сабаб меҳрибонлик уйига камида 5 нафар болани асраб оламан, деган ниятда бордим. Аввалига 2 қиз ва 3 ўғил болани берадиган бўлишди. Кейин эса «Сизга 5 нафар ўғил болани берсак-чи?» деб сўрашди. Бу биз учун айни муддао эди. Йўқотган ўғлимизнинг ўрнига беш нафар азаматни бағримизга олдик. Хонадонимиз яна йигитчаларнинг ўктам кулгиси билан тўлди, уйимизга файз киргандек бўлди», — дейди Муҳаммадали.