28 июндан 5 июлга қадар Жанубий Кореянинг Чунчон шаҳрида "Chuncheon Korea Open" мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Наманган вилояти терма жамоасининг 7 нафар аъзоси иштирок этди ва 4та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза — жами 6та медални қўлга киритишди.
Олтин - Нурсултон Ҳакимов
Олтин - Гулшаной Исмоилова
Олтин - Абдурасул Инамов
Олтин - Асадбек Соаталиев
Кумуш - Диёра Имомалиева
Бронза - Ҳожиакбар Абдурасулов
Бу ҳақида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.