“Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, кучли таъсир қилувчи моддаларнинг муомаласи билан боғлиқ жиноятлар сони ортиб боряпти. Жумладан, бундай жиноятлар сони 2019 йилда 23 тани ташкил этган бўлса, 2020 йилда ушбу рақам 230 тани ташкил этиб, жиноятлар сони 207 тага кўпайган. Шундан келиб чиқиб, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситаларининг ноқонуний муомаласи учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Депутатлар мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли саломатлигини асраш, кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйиш, бу турдаги жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилишини эътиборга олиб, қонун лойиҳани маъқулладилар.