Хабарда аниқлик киритилишича, вертолёт 18 январь куни Марсда 72-парвозини амалга оширган, бироқ режалаштирилган тушиш вақтида қурилма ва Perseverance ровери ўртасидаги алоқа узилган.

Вертолётнинг парвози аввалги парвоз вақтида режадан ташқари қўнганидан кейин унинг тизимларини қисқа муддатли текшириш мақсадида амалга оширилган. Айни пайтда мутахассислар алоқа йўқолиши муаммосини таҳлил қилиб, уни ҳал қилиш йўлларини изламоқда, деб хабар беради aif.ru.