Астероиднинг диаметри 430-960 метр атрофида экани тахмин қилинмоқда.
Астероид тезлиги сониясига 14,25 километрни ташкил қилади. Астероид орбитаси Ерга ҳар икки-уч йилда яқинлашади, бироқ энди яқинлашиш масофаси рекорд даражада бўлиши кутилмоқда.
Сайёра орбитасини 7,5 миллион километрдан камроқ масофада кесиб ўтадиган, диаметри эса 100-150 метрдан юқори бўлган астероидлар Ер учун хавфли саналади, деб хабар беради kommersant.ru.