NASA SDO космик аппарати Қуёшда кучли плазма ажралиб чиққанини аниқлади. Олимларнинг фикрича, бу жараён Ерда муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Қайд этилишича, Қуёшда янги доғ пайдо бўлган. Бу коинотга кучли энергия ва плазма чиқиндилари чиқариладиган атмосферанинг махсус ҳудудидир. Бу доғ AR3213 деб аталади. Унинг диаметри 100 минг километр, яъни Ернинг диаметридан деярли 10 баравар катта. Шу боис, 7 ва 8 февраль кунлари ушбу ҳудудда бир қатор Қуёш чақнашлари ва тождор масса ажралиши содир бўлди.

Олимларнинг фикрича, ана шулар таъсирида шу ҳафтанинг охирида, яъни 11 ёки 12 февралда Ерда ўртача қувватли геомагнит бўрони юзага келиши мумкин, деб хабар беради korrespondent.ru.