Олимларнинг айтишича, HiRISE камераси билан жиҳозланган Mars Reconnaissance Orbiter Қизил сайёра атрофида айланиб юради ва унинг ёрдамида сайёрашунос олимлар Марс юзасидан деярли 300 километр баландликдан олинган янги суратга эга бўлишди. Расмда секин ҳаракатланувчи муз оқими кўрсатилган.

Қайд этилишича, Марсда музларни нафақат қутб минтақаларида учратиш мумкин, балки секин ҳаракатланадиган муз оқимларини сайёранинг мўътадилроқ минтақаларидан ҳам топиш мумкин.

Мисол учун, Марс юзасининг янги тасвирида 37-параллелда жойлашган шундай оқим кўрсатилган. Олимларнинг фикрига кўра, бу оқим жуда секин ҳаракатланади ва водийлар ўртасидаги тошли ёриқларда ва кратерларда ҳосил бўлади, деб хабар беради korrespondent.net.