Рўзиқул Бердиев шогирдлари учрашувнинг биринчи бўлимида урилган 3 та гол эвазига ушбу ўйинда ғалабани қўлга киритди. «Аждар»лар иккинчи бўлимда ҳам бир қатор ҳужумлар ташкил қилганига қарамай, ўйиннинг якунига қадар таблода ҳисоб бошқа ўзгармади.

Мазкур ғалабадан кейин «Насаф» ҳисобидаги очколари сонини 6 тага етказиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Икки ўйинда бир дуранг, бир ғалабани қўлга киритган «Олтин Аср» ҳисобида 4 очко бор. Бунунги мағлубиятдан кейин «Хўжанд» ҳисобида 1 очко мавжуд. «F» гуруҳида ҳар икки учрашувда мағлубият аламини татиб кўрган «Олой» жамоаси 0 очко билан охирги ўринда бормоқда.

«Насаф» жамоаси кейинги учрашувни 20 май куни  «Олтин Аср» клубига қарши ўтказади.