Айтилишича, Суперлига 2-давраси олдидан “Насаф” Грузия миллий термаси аъзоси Жамбул Жигаури билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган. Футболчи шу кунга қадар Грузия, Македония, Франция, Қозоғистон жамоаларида ўйнаган. 31 ёшли ярим ҳимоячи энди 2024 йилнинг якунига қадар қаршиликлар шарафини ҳимоя қилади.

Клубда бошқа ўзгаришлар ҳам бор. Ўйин амалиётини сақлаб қолиш учун Азиз Холмуродов ва Нодирбек Мукаров “Турон” жамоасига, Шаҳзод Акрамов ва Жавоҳир Ўтамуродов “Олимпик” жамоасига, Маҳмуд Жўрабоев эса “Бухоро” жамоасига мавсум сўнгига қадар ижарага берилган.

Шунингдек, Шоҳмалик Комилов, Сардор Садуллаев, Азамат Сойибов ва Муҳаммаджон Раҳимов клуб билан келишган ҳолда шартномани бекор қилиб, жамоани тарк этган.