Аниқлик киритилишича, мураббий Луис Фернандо Суарес Жанубия Корея ва Ўзбекистон терма жамоаларига қарши баҳслар учун жорий мавсум ҳали ПСЖ сафида майдонга тушмаган тажрибали посбоннинг ўйинидан яхши хабардор ва унга ишонади. Мутахассис Жаҳон чемпионати олдидан бошқа дарвозабонларни синовдан ўтказиб кўрмоқчи. Бу эса коста-рикалик мухлисларнинг ажабланишига сабаб бўлди.
– Кейлор Навасни синовдан ўтказиш шарт эмаслиги аллақачон маълум. Ўртоқлик учрашувларидан мақсад – қолган дарвозабонларни ҳам синаб кўриш, – деган мураббий Суарес.
Эслатиб ўтамиз, Коста-Риканинг Жанубий Кореяга қарши учрашуви 24 сентябрь, Ўзбекистон билан учрашуви эса 27 сентбярда Сувондаги Жаҳон кубоги стадионида ўтказилиши режалаштирилган.
Коста-Рика Қатардаги Жаҳон чемпионати "E" гуруҳида Испания, Германия ва Япония билан тўқнаш келади.