Унда ҳамюртларимиз 2:1 ҳисобида иродали ғалаба қозонди

Майдон эгалари сафида голларга Остон Ўрунов ва Абди (автогол) муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг голи эса Муҳаммадризо Озоди номига қайд этилди.

Шу тариқа, "Навбаҳор" 3-турдан кейин D гуруҳида 7 очко билан пешқадамга айланиб олди.

Учрашувдан сўнг мезбошлар устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этиб, "Бугун "янги Навбаҳор" туғилди, деб ўйлайман. Бу жамоа курашишни ва ғалаба қозонишни хоҳлайди.

Биринчи навбатда, йигитларни табрикламоқчиман, улар бугун ирода, ғалабага бўлган чанқоқликни кўрсатишди. Қайтараман, бугун "янги Навбаҳор" дунёга келди. Чемпионлар лигасида оддий ўйинлар бўлмайди. Ҳар бир жамоа очко ишлаш учун майдонга тушади. Бугун ғалабага муносиб эдик ва бу меҳнатларимиз самараси", деди.