Унинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Қ.Турсунов, чет эллик инвесторлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Маълум қилинишича, мазкур цехни ишга тушириш учун Халқ банки томонидан 4 миллиард сўм ва ташаббускорларнинг 2 миллиард сўм маблағи йўналтирилган.

Бу ерда 400 иш ўрни яратилиб, асосан аёллар ва ёшлар бандлиги таъминланди. Улар 10 турдан ортиқ кийим кечаклар ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаради.