Вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат шу йилнинг 14 февраль куни Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги 25-ДМТТ да содир бўлган.

Маълумотларга кўра, тарбияланувчига қўл кўтарган тарбиячи Г.А нинг иши Жиноят ишлар бўйича Жомбой туман судида кўриб чиқилган ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жарима қўлланилган.

Шунингдек, у билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинган.