Жумладан, куни кеча Фарғона шаҳрининг Ал Фарғоний номидаги дам олиш ва истироҳат боғида Фарғона вилоят Адлия бошқармаси томонидан «Инсон қадрини улуғлаш — энг олий саодат» шиори остида навбатдаги тадбир ташкил этилди.
Унда вилоят даражасидаги барча давлат органлари ва ташкилотлари мутахассислари томонидан фуқароларнинг муаммоларини эшитиш ва уларни ҳал этиш бўйича тегишли ҳуқуқий-амалий ёрдам кўрсатилди. Сайёр давлат хизматлари, нотариал ҳаракатлар ва ФҲДЁ ҳаракатларини амалга оширишга, оилавий низолар ва ажримларни, ишсизлик ва жиноятчиликни олдини олиш каби кўплаб масалаларга эътибор қаратилди.

Аҳолини ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга, уларга қабул қилинаётган қонунлар ва уларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида оддий тильда тушунтиришлар бериш мақсадида ҳар бир давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан кўргазмали тарғибот материаллари билан жиҳозланган «Ҳуқуқий ахборот бурчаклари» ташкил этилди. Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуққа бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан оила, уй-жой, ер, солиқ, банк, тадбиркорликка оид, меҳнат, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя, таълим, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва бошқа ҳаётий муҳим масалалар бўйича тайёрланган 500 дан ортиқ ҳуқуқий қўлланмалар тарқатилди.
Адлия вазирлигининг Telegram мессенжеридаги ҳуқуқий маълумотларни тезкор етказувчи «Huquqiy axborot» канали, «Advice» ҳуқуқий портали ҳамда «Lex.uz» сайти ва бошқа ижтимоий тармоқлар тўғрисидаги 200 дан ортиқ тарғибот материаллари етказилди.
– Адлия ходимлари ва «Мадад» ННТ ҳудудий бюро ходимлари томонидан меҳнат, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорлик масалалари бўйича очиқ мулоқот ўтказилди, – дейди вилоят Адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Аббос Аъзамхонов. – Тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шаҳар ҳудудида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан 24 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди. 7 та нотариал ҳаракатлар қайд этилди. Давлат хизматлари марказлари томонидан 13 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан никоҳни қайд этиш, туғилганлик ҳолатини қайд этиш бўйича 22 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Сайёр давлат хизматлари, нотариал ва ФҲДЁ ҳаракатлари амалга оширилиб, ишсизлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш каби масалаларга эътибор қаратилди. «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтарига» киритилган фуқароларнинг мурожаатлари назоратга олинди. Бундан ташқари, ёшлар ва имконияти чекланган шахсларга қонунчиликда берилган имтиёзлар, меҳнат муносабатлари, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кредит олиш билан боғлиқ масалаларга ҳам ойдинлик киритилди.

Тадбирда корейс, тожик,турк ва бошқа маданий марказлар ижросидаги концерт дастури намойиш этилди.
Элёржон Эксанов,
Фарғона вилоят адлия бошқармаси
жамоатчилик билан алоқалар
бўйича етакчи маслаҳатчиси.