— Туркий тиллар султони Алишер Навоий ҳақида “Туркнинг улуғ чинори” номли ҳужжатли фильм суратга олганимдан беҳад фахрланаман. Бу осон иш эмас эди. Чунки бунинг учун Навоий даврини чуқур билиш ҳамда буюк шоир руҳониятини англаш, ҳис қилиш талаб этилади.

 Навоий асарларида инсон омили асосий ўрин тутади. Навоийни бор бўйи билан кўрсатиш ва дунёга танитиш ҳар бир зиёлининг вазифасидир. Шу боис дастлаб буюк шоир  ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганишга ҳаракат қилдим. Жуда кўп изландим. Бунинг учун  менга йиллар керак бўлди. 

Бу фильмга бор тажрибам, билимим ва қалбимни бердим. Аммо шунда ҳам кўнглим тўлмади. Фильмнинг яратилишида 30 дан зиёд ўзбек олимлари, Ўзбекистон Кинемотография агентлиги яқиндан ёрдам берди. Бу мен учун “олтин фонд” вазифасини ўтади. Фурсатдан фойдаланиб, менга  ёрдам берган барчага миннатдорлик билдираман. Агар улар менга беминнат ёрдам бермаганида бу асар яратилмас эди.  

Ана шу жараёнда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Абу Райҳон Беруний ҳақида ҳам ҳужжатли фильм суратга олишни ният қилдим.