Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари мароқли ҳордиқ чиқариши учун барча қулайликларга эга "Илм-маърифат боғи" барпо этилди.
Мазкур истироҳат боғидаги турли кўринишдаги декорациялар, замонавий типдаги тунги ёритгичлар, анвойи гуллар киши баҳру дилини очади.
Олдинлари бу жой эътибордан бироз четда эди. Шаҳар ҳокимлигининг саъйи-ҳаракатлари билан бугун бу гўша бетакрор гўзаллик кашф этмоқда. Истироҳат боғи яқин кунларда фойдаланишга топширилади.