"Сичуань провинцияси Коммунистик партия қўмитаси котиби Ван Сяохуэй жаноблари билан учрашишдан хурсандмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасидаги тўғридан-тўғри шериклик алоқалари ривожланаётгани икки Давлат Раҳбарлари томонидан белгиланган юқори марраларга эришишда юксак самара кўрсатмоқда. Бугун биз Навоий шаҳрида Навоий - Сичуань саноат паркини ташкил этишга келишиб олдик. Ишбилармон доиралар ўртасидаги янада қизғин ва мунтазам алоқаларни қўллаб-қувватлаш, компанияларнинг бозорларимизда фаолият юритиши учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, доимий алмашинувни таъминлаш, янги истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш каби мавзулар кун тартибимиздан жой олди".
Навоий шаҳрида Навоий - Сичуань саноат парки ташкил этилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Сичуань провинцияси Хитой Коммунистик партия қўмитаси котиби билан учрашди.
Президентимиз вилоят учун зарур бўлган қўшимча 120 та автобусни келтириш ишларини жадаллаштириш вазифасини қўйди
- Энергетикада қисқа муддат ичида қарийб 2 минг мегаватт қувватли электр станциялари ишга туширилди
- Масъулларга хорижлик туристлар сонини 7 миллионга етказиш бўйича ойма-ой режа тайёрлаш вазифаси қўйилди
- Самарқандда “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уриниш ҳолати фош этилди
- Шавкат Мирзиёев: бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди
- Бухоро иқтисодиёти илк бор 100 триллион сўмдан ошиши кутилмоқда