Фестивалда Самарқанд вилоят мусиқали драма театри ижодий жамоаси буюк шоирнинг “Лисон ут-тайр” (“Қуш тили”) асари (Шокиржон Мурадов инсценировкаси) асосида саҳналаштирилган “Ишқ бўстони” афсонаси билан иштирок этиши режалаштирилган.
Спектакль 21-декабр соат 10:00да Ўзбекистон давлат драма театрида намойиш этилади!
Саҳналаштирувчи режиссёр – Шуҳрат Санақулов;
Cаҳналаштирувчи рассом – Камолиддин Рахматов.
Маданият вазирлиги ахборот хизмати маълум қилган ушбу маълумот ўйлаймизки, барча театр ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди, дея ўз хулосасини бермоқда Маданият вазирлиги ахборот хизмати.