Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
К.Турсунов вилоят ҳокимлигининг масъул ходимлари – ҳоким ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари ҳамда бошқа мутасаддилар билан ўтказган дастлабки йиғилишида ҳудудларда олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли ва изчил давом эттириш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли орасида коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни оқилона бартараф этиш йўллари борасида ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.
–Хусусан, пандемияни жиловлаш жараёнларида биринчи навбатда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, ҳар томонлама мураккаб шароитда иқтисодий-ижтимоий соҳаларнинг барча бўғинларида барқарор иш тизимини таъминлашда мавжуд куч ва имкониятларни тўлақонли сафарбар этиш давр талабидир, – дея қатъий таъкидлади К.Турсунов.