Қарорга кўра, Навоий вилоятини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми йиллик ўртача 7,9 фоизга, саноат 7,8 фоизга, бозор хизматлари 15,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги 5,7 фоизга ўсишини таъминлаш;
- вилоятни камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда аҳоли даромадлари барқарор ўсишини таъминлаш, 4,5 минг нафар аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш;
Кармана кўчасини реновация асосида миллий услубдаги маданий, туризм ва хизмат кўрсатиш марказига айлантириш мақсадида:
- Қосим шайх хонақоҳи ва Мирсаид Баҳром тарихий зиёратгоҳлари реставрация қилинган ҳолда ўзаро боғланадаи;
- “Янги авлод” истироҳат боғи ва “Кармана деҳқон бозори” билан уйғунлаштирган ҳолда “Қадимий Кармана” туристик маркази (туристик марказ) ташкил қилинади.