Навоий вилоятида 2020 йилда бюджет буюртмачилари томонидан 1 триллион 498,5 миллиард сўмлик харидлар амалга оширилган. Бу республика бўйича энг кам кўрсаткич.

Пуллар таъмирлаш, қурилиш ва реконструкция ишлари, коммунал хизматлар, дори-дармон, тиббиёт буюмлари, вакциналар ва бактериологик препаратлар, жиҳозлар, транспорт воситалари, техник асбоб-ускуналар ва бошқаларга сарфланган.

Молия вазирлиги хабарига кўра, ўтган йили республика бўйича жами 124 триллион 89,4  миллиард сўмлик харидлар амалга оширилган. Шундан бюджет буюртмачилари томонидан амалга оширилган харидлар 42 триллион 629,4 миллиард сўмни ташкил этган.