Мулоқотда вилоят ҳокими жаноб элчи Джонатан Хеникни юксак ва масъулиятли лавозимга тайинланганлиги, Ўзбекистонда ўз миссиясини бошлаганлиги билан қутлаб, келгусидаги фаолиятига муваффақият тилади.
Шунингдек, вилоят раҳбари икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик кўп қиррали эканини таъкидлаб, мамлакатимизда рўй берган ислоҳотлар, истиқболдаги режалар, Навоий вилоятида хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берди. Учрашувда АҚШнинг капитали иштирокида вилоятда 5 та хорижий корхона фаолият кўрсатаўтгани, вилоят имкониятлари ва салоҳиятлари бўйича қайд этилган кўрсаткичлар кооперацияни кучайтиришга кўмакалашиши таъкидланди.
Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. АҚШ элчиси, ўз навбатида, Навоий вилояти потенциалини юқори баҳолаб, савдо-инвестиция алоқаларини ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига Америка капитали ва технологияларини жалб қилиш, таълим ва туризм соҳаларни ривожлантириш, энергетика, АКТ жабҳаларида қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда молиявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари мавжудлигини айтиб ўтди ҳамда АҚШлик инвесторлар мамлакатда тоғ-кон соҳасига катта қизиқиш билдиришаётгани таъкидлади.
Учрашув сўнггида Навоий вилояти эркин иқтисодий зонасида саноат ва кооперация соҳаларида имкониятлар катта эканлигини эътироф этилиб, ушбу йўналишларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.