Ана шу топшириқлар ижросини бажариш мақсадида бугун Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов ташаббуси билан ҳудуддаги барча туман ва шаҳар ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига марказлашган ҳолда хизмат машиналари ажратилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказган видеоселектор йиғилишида бу борада янги иш тизими жорий этилишини таъкидлаган, барча масъулларга ҳар бир маҳалладаги ҳолатни ўрганиш, ёшлар ва аёллар билан бирма-бир мулоқот қилиб, эҳтиёжларини, қизиқишларини аниқлаш ҳамда шу асосда манзилли чоралар кўриш бўйича топшириқлар берган эди.