Ушбу нуфузли кўргазмада мамлакатимиз делегацияси таркибида Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси Навоий вилояти ҳудудий бўлими раҳбари С. Ғаффоров ҳамда “Навоий” эркин иқтисодий зонаси бош директори ўринбосари Н. Жўраевлар ҳам иштирок этди.

Мазкур нуфузли кўргазмада Осиё, Европа, Америка ҳамда Африкадан 10 минг нафардан зиёд бизнес вакиллари қатнашди.

Ташкил этилган 14 та павилонда мамлакатларнинг ишлаб чиқарувчи корхонлари ва тадбиркорлари томонидан турли маҳсулотлар қишлоқ хўжалиги техникасидан тортиб, фаолият учун зарур бўлган барча воситаларни учратиш мумкин.

Жараёнда Навоий вилояти вакиллари томонидан 10 дан ортиқ давлатларнинг нуфузли компаниялари билан саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар кесимида 30 дан ортиқ келишувларга эришилди.